Наманганда ҳайдовчи ухлаб қолганлиги унинг ўлимига сабаб бўлди

2020 йил 1 февраль куни соат 07:10ларда Поп туманида яшовчи А.Э. ишонч қоғози билан Поп туманида яшовчи Б.Қга тегишли “Нексия” русумли транспорт воситасини “Фарғона ҳалқа” автомобиль йўлининг 10-километрида бошқариб кетаётиб, ухлаб қолганлиги туфайли бошқарувни йўқотиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Натижада автомобиль ағдарилиб кетган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатда ҳайдовчи А.Э. воқеа жойида ҳалок бўлган. Йўловчилар Поп туманида яшовчи Ш.И. ва унинг фарзанди А.М. ҳамда М.С.лар олган тан жароҳатлари туфайли касалхонага ётқизилган.

Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Чарчоқни сезганингизда тўхтаб дам олинг! Шундагина кўзлаган манзилингизга, оилангиз бағрига эсон-омон етиб оласиз, дейилади хабарда.

4 369 Ko'rishlar

3
Leave a Reply

avatar
2 Fikrlar
1 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
3 xabar muallifi
Мавлудагулбахоррозия So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
розия
Mexmon
розия

Аллох рахматига олсин жойлари жаннатда булсин. Шахидлар каторида булсинлар оилаларига сабр берсин.

гулбахор
Mexmon
гулбахор

Оллохим рахатилар каторида килсин омин.
Йигит кишига 40 ёшгача улим йук Алийни тигига узини уради деган гап бор.
хурматли хайдовчиларушёр булинглар сизларни оилангиз кутмокда.

Мавлуда
Mexmon
Мавлуда

Аллох рахматига олсин оилаларига сабр тилайман сабрли болиб дуода булинглар