Адлия бошқармаси «Чорсу» бозори сотувчилари «Навбаҳор» учун ҳомийликка мажбурланаётгани ҳақида иддаолар юзасидан ўрганиш ўтказди

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган, “Наманган шаҳри Чорсу деҳқон бозори ҳудудида савдо қилувчилардан “Навбаҳор” футбол клубига зўрлаб тушум йиғилаётгани” ҳақидаги иддаолар юзасидан вилоят адлия бошқармаси, шаҳар адлия бўлими ҳамда Вилоят бозорлари акциядорлик жамиятлари уюшмаси томонидан “Чорсу деҳқон универсал бозори” ҳудудида қўшма ўрганиш ўтказилди.Мазкур иддаонинг ҳаққонийлик даражасини ўрганиш мақсадида бозори ҳудудида савдо қилувчи тадбиркорлар билан суҳбат ташкил этилди.Суҳбат давомида тадбиркорлар, тарқатилган хабарда келтирилган ҳолатнинг уйдирма эканлигини, патта тўловларидан ташқари бошқа мақсадларда ҳеч қандай тўлов талаб этилмаётганлигини билдирдилар.Шунингдек, адлия органлари томонидан “Чорсу деҳқон универсал бозори” АЖ раиси ҳамда ходимлари иштирокида профилактик суҳбат ҳам ўтказилиб, Ўзбекистон Республикасининг ҳомийлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари юзасидан тушунтириш берилди.

manba: vodiymedia.uz

2 625 Ko'rishlar

1
Leave a Reply

avatar
1 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
1 xabar muallifi
Марипжон So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
Марипжон
Mexmon
Марипжон

Фермерларни хам мажбурлаб Навбахорга Хар гектар ер учун 25000 сумдан утказиб бериш талаб килинди