U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистон ОТЖ аламли мағлубиятни қабул қилиб олди, лекин ҳали имкон бор ВИДЕО

23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг илк ярим финали Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони олимпиячилари ўртасида бўлиб ўтди ва ягона гол ўйин тақдирини ҳал етди.
Баҳснинг 87 дақиқасида саудияликлар ҳужумчиси Абдулла Алҳамдан узоқдан кучли зарба бериб, Абдувоҳид Неъматов дарвозасини ишғол етди. Мазкур минимал ғалаба Саудия Арабистонини мусобақа финалига олиб чиқиш билан бирга, Токио-2020 Олимпиада йўлланмасини ҳам олиб келди.
Ўзбекистонлик футболчилар эса ўз омадларини учинчи ўрин учун беллашувда синаб кўришади. Уларнинг рақиби бироздан сўнг бошланадиган Жанубия Корея ҳамда Австралия ўйинидан кейин маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бронза медаллари учун ўйин 25 январга белгиланган ва унда совриндор бўлган жамоа ҳам Олимпиадага йўл олади.

U-23 Осиё чемпионати
Ярим финал
Саудия Арабистони – Ўзбекистон 1:0

Гол: Носир Салмон Ал Омран (87)
22 январь 2020 йил. Бангкок. «Ражамангала» стадиони. 15:15 (Тошкенти вақти)
Бош ҳакам: 
Рюжи Сато (Япония)
Қанот ҳакамлари: Жун Михара ва Хироши Ямаучи (иккиси Япония)
Тўртинчи ҳакам: Тожо Минору (Япония)
VAR ҳаками: Хироюки Кимура (Япония)
VAR ёрдамчи ҳакамлари: Иида Жумпей (Япония) ва Ма Нинг (Хитой)

Саудия Арабистони U-23: 22.Муҳаммад Алями, Абдулбосит Муҳаммад Ҳинди, 4.Ҳассан Алтамбакти, 6.Сами Алнажи, 7.Абдулраҳмон Ғариб, 9.Абдуллоҳ Абдулраҳмон Алҳамддан, 10.Айман Алҳулайф, 13.Ҳолид Дубайш, 14.Али Содиқ Ал Ҳассан, 20.Муҳтор Али Шайҳ, 23.Сауд Абдуллоҳ Албудҳамид.

Захира: 1.Амин Муҳаммадсалоҳ Ал Бухорий, 21.Салоҳ Абдуллоҳ Ал Оҳаймид, 2.Абдуллоҳ Ҳассун Тармин, 5.Абдулилаҳ Аламри, 8.Носир Салмон Ал Омран, 11.Абдулраҳмон Ҳошим Алями, 12.Айман Яҳё Аҳмад, 15.Ҳуссайн Аҳмад Ал Иса, 16.Юсуф Саад Ал Ҳарби, 17.Саад Али Ал Салули, 18.Ҳолид Ал Ғаннам, 19.Ферас Тариқ Ал Брикан.

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров.

Захира: 12.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 8.Нурилло Тўхтасинов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов, 17.Ислом Кенжабоев, 18.Достон Ибрагимов.

693 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling