Galaxy S20, S20+, S20 Ultra ҳамда Galaxy Z Flip нархлари кишини лол қолдиради!

Жанубий кореялик техногигант яқинда Galaxy S20, Galaxy S20 Plus ҳамда Galaxy S20 Ultra флагманларини ҳамда Galaxy Z Flip букламафонини тақдим қилади. Булардан дастлабки учтасининг тўлиқ техник жиҳатлари, ноанъанавий смартфоннинг эса нархи ҳақида ҳам маълумотлар берганмиз.

XDA Developers ресурсининг бош муҳаррири Макс Вайнбах (Max Weinbach) энди ушбу моделларнинг нархларини эълон қилди. Афсуски, бу маълумотлар сизни ҳам хурсанд қилмайди – улар аввал «сизиб чиққан» хабарларда айтилганидан анча қиммат экан!

Хулласи калом, компания уларни Европа бозорига қуйидаги нархларда тақдим этмоқчи:

Samsung Galaxy S20 5G – 900 дан 1000 еврогача

Samsung Galaxy S20+ 5G – 1050 дан 1100 еврогача

Samsung Galaxy S20 Ultra 5G – 1300 евро

Samsung Galaxy Z Flip – 1400 евро

Вайнбахнинг таъкидлашича, АҚШ бозорида Galaxy S20 моделлари тегишлича 850, 950 ва 1200 доллардан сотилиши кутилмоқда. Флагманларнинг бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватламайдиган вариантлари эса тахминан 100 еврога арзонроқ бўлиши мумкин.

7 280 Ko'rishlar

10
Leave a Reply

avatar
0 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
0 xabar muallifi
So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling