Макгрегор 40 сонияда “Instagram қироли”ни “қамбағал”га айлантирди

Ижтимоий тармоқ «қироли» олдиндан саҳналаштирилган жанг орқасидан молиявий зарар кўрди.

Ижтимоий тармоқларда “Instagram қироли” номи билан машхур бўлган блогер Дэн Билзерян  Конор Макгрегор ва Дональд Серроне ўртасидаги жангга пул қўйди. Бу ҳақда блогер Instagram’да  stories’да барча обуначиларига маълум қилди. Юлдуз ушбу жангда америкалик спортчи ғалаба қозонишини тахмин қилган эди. Бироқ Билзерян Макгрегор туфайли 40 сония ичида миллион долларни ютқазиб қўйди. Эслатиб ўтамиз, ирландиялик жангчи Серронени биринчи раундда нокаутга учратди ва жагдан сўнг америкалик жангчи шифохонага олиб кетилгани ҳақида айтилди. Аммо бироздан сўнг ушбу “саҳна кўриниши” ташкилотчилар томонидан ташкил қилингани фош бўлди.

781 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling