“$100 миллион беринг” — Ҳабибнинг отаси Конор билан жанг шартларини маълум қилди

UFC ўрта вазн тоифаси чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳамда мураббийи Абдулманноп Нурмагомедов ўғлининг ирландиялик спортчи Конор МакГрегорга қарши жанг ўтказиши шартини айтди.

«Бизга Конор билан яна бир жанг керак, фақат 100 миллион доллар беринг. Тони Фергюсон билан жангнинг эртаси куни бу пулни беринг ва нега биз нега яна жанг қилмаслигимиз керак?”- дейди Нурмагомедов.

19 январ тонгида МакГрегор америкалик чемпион Доналд Серронега қарши UFC 246да октагонга чиқди ва рақибини нокаутга учратди.

Нурмагомедов америкалик Тони Фергюсон билан жангда амалдаги чемпион сифатида UFC енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Жанг UFC 249 турнири доирасида 19 апрелда ўтказилиши белгиланган.

4 294 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling