Жиззахда газ «заправка» портлади: қурбон бор

Жиззах вилояти Зарбдор тумани «Янги ҳаёт» маҳалласида жойлашган «Газ манбаи» МЧЖга қарашли автомобилларга суюлтирилган газ (пропан) қуйиш шохобчасида портлаш юз берди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра воқеа 16 январь куни тахминан соат 11:30 ларда таъмирлаш-пайвандлаш ишлари олиб борилаётганида келиб чиққан чақнаш оқибатида юз берган.

Оқибатда мазкур МЧЖ ишчиларидан фуқаро 40 ёшли Ш.А. ҳодиса жойида вафот этган, 44 ёшли Э.И. эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, портлашнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

manba: aniq.uz

1 915 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling