Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида нега «свет» ўчиши айтилди

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергия таъминотида узилишлар кузатилмоқда. 

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бунга “Талимаржон иссиқлик электр станцияси”(ИЭС)нинг электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган қурилмасида носозлик сабаб бўлмоқда. Таъкидланишича, ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Шу муносабат билан республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилмоқда. Носозлик бартараф этилгач, электр таъминоти яхшиланади”, — дейилган хабарда.

208 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling