Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбарлигини бошқа бировга топширди

15 январь куни Россия президенти Владимир Путин Федерал йиғилишга (парламент) мурожаат қилди. У мурожаатномасида конституцияга президент ва ҳукуматнинг бошқа институтлари ўртасида ваколатларни қайта тақсимлашни назарда тутувчи ўзгартиришларни таклиф қилди. Путин бугунги мурожаатида яна қандай мавзуларни тилга олди?

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 13 январдан бошлаб вақтинчалик меҳнатга яроқсизлиги туфайли Чеченистон раҳбари вазифасини вақтинча бажара олмайди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Қодировнинг вақтинча истеъфосини ўзида акс эттирган фармойиш 13 январь, душанба куни имзоланган. 

«Чеченистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига мувофиқ, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлигим боис, 2020 йилнинг 13 январь кунидан Чеченистон Республикаси раҳбарлигини бажаришни Чеченистон Республикаси Ҳукумат раҳбари Хучиев Муслим Магомедовичга юклайман»,  дейилади Чеченистон раҳбари ва ҳукумати сайтида эълон қилинган ҳужжатда.

Кеча Россия Федерациясида бошқарув тизимида ҳам ўзгаришлар кузатилиб, Медведев истеъфога чиққан эди.  Президент Путин  Федерал Солиқ Хизмати раҳбари Михаил Мишустинга Бош вазир лавозимини таклиф қилган эди.

Qalampir.uz Tahririyati

6 192 Ko'rishlar

1
Leave a Reply

avatar
1 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
1 xabar muallifi
baxromchik So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
baxromchik
Mexmon
baxromchik

Haa