15 суткага қамалган андижонлик блогер Абдуфатто Нуритдинов озодликка чиқди

Отабек Нуритдинов тахаллуси остида танилган андижонлик блогер Абдуфатто Нуритдинов 14 январь куни кечқурун озодликка чиқди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» блогернинг адвокати Умидбек Давлатовга таяниб хабар бермоқда. Адвокатнинг сўзларига кўра, блогер дастлаб янги туғилган ўғли ва рафиқасини кўриш учун туғруқхонага борган.

2019 йилнинг 30 декабрь куни Асака тумани ҳокими Эркинжон Ёқубов, тумандаги 39-мактаб директори Муҳайё Исоқова, Андижон вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Фурқат Бузруков, шунингдек, «Сувоқова» корхонасининг туман бўлими раҳбари Баҳодир Қаҳҳоров блогер устидан шикоят қилган эди.

Аризалар шу куннинг ўзида ички ишлар органлари томонидан кўриб чиқилиб, иш қўзғатилган, тергов ўтказилган ва иш судга оширилган эдиАндижон вилояти маъмурий суди Абдуфатто Нуритдиновни туҳмат, ҳақорат ва майда безориликда айбдор деб топган ҳамда унга 15 кунлик қамоқ жазосини тайинлаган эди.

Судда Абдуфатто Нуритдинов ўзига қўйилган айбловни тан олмаган ҳамда ўз шахсий фикри ҳақорат қилувчи ва давлат органлари вакиллари шаънини топтовчи эмас, деб ҳисоблашини айтган. Шунингдек, блогер 30 декабрь куни ҳеч кимни ҳақорат қилмаганини ҳам таъкидлаган эди.

4 январь куни Андижон вилояти маъмурой судининг кассация инстанцияси блогернинг шикоятини рад этган ва 30 декабрдаги қарор ўзгаришсиз қолдирилган эди. Андижонлик блогер ишига муносабат билдираркан, АОКА раҳбари Комил Алламжонов туҳмат ва ҳақорат учун қамоқ жазосини имкон қадар тезроқ бекор қилиш зарурлигини таъкидлаганди.

Блогер ўз постларида асосан Асака шаҳридаги мансабдорлар фаолиятидаги эҳтимолий коррупсион фактлар, бюджет маблағларини ўғирлаш ва талон-торож қилиш ҳолатлари ҳақида ёзган.

1 058 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling