Маҳмуд Мурадов оддий қурилиш ишчиси қандай қилиб UFC жангчисига айлангани ҳақида гапириб берди

Аралаш жанг санъати (ММА) устаси Маҳмуд Мурадов Тошкентдаги Wyndham меҳмонхонасида мухлислар билан учрашувда иштирок этди. UFCда фаолиятини давом эттираётган Мурадов шу куни 500га яқин мухлислар, оммавий ахборот воситаларининг қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди, дейди «xs.uz».

«Албатта Ўзбекистонда ҳам ММА спортига рухсат берилгани бизни қувонтиради. Ўзбекистонга спортга берилаётган юксак эътибор учун Президентимизга раҳмат айтмоқчиман. Биз спортчилар бундай имкониятлардан шодмиз», деди у.

«Мен бу спорт турида фаолиятимни бошлаганимда ҳеч нарсам йўқ эди. Акам билан Россияга қурилишда ишлаб пул топиш, оиламга пул жўнатиш учун ишлагани кетгандик. Ўша ерда шуғулланиш учун шароит қилиб олиб машғулотлар бажарганмиз. -40 даражада совуқда ҳам ишлашга тўғри келган. Шундай шароитда ҳам спорт учун вақт топиб, жангларда иштирок этганман ва Чехияга йўл олганман. У ерда биринчи жангимда 15 евро учун октагонга чиққанман. Бугун эса UFC жангчисиман. 

Ҳар бир спортчи ўз олдига юқори мақсадларни қўйиши керак. Фақат шундагина натижага эришиши мумкин. Тартиб интизом биринчи ўринда бўлса, сабр қилинса, ҳамма нарсага эришиш мумкин. Бунга менинг босиб ўтган йўлим ёрқин мисол бўлади олади».

Шунингдек, Маҳмуд келгусида Ўзбекистонда спорт мактаблари очиш нияти борлигини ва бу режалаштирилаётганини ҳам маълум қилди:

«Тез орада Тошкент, Бухоро ва Самарқандда мактаблар ташкил қилмоқчимиз. У ерда шуғулланиш мутлақо бепул бўлади. Келгусида эса бутун республика бўйича бундай мактабларни ташкил қилиш режамиз бор» дея гапириб ўтди Мурадов.

Тадбир сўнгида Маҳмуд энг яхши савол муаллифларига совғалар улашди.

1 937 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling