Келин ўз уйидан 7 минг доллар ўғрилади

Жорий йилнинг 9 январь куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида туғилган Х. М. ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда “Postda” хабар берди.

У бир кун аввал унинг ётоқхонасидаги сандиқ ичидан 7 минг АҚШ долларини номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу жиноятни аризачининг бирга яшовчи келини содир этганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Шаҳноза Тўрамуротова

162 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling