ЙҲХББ ҳайдовчиларни огоҳлантиряпти

Ўзбекистонда кечадан ёға бошлаган қор сабабли бугун, 13 январь куни йўллар музлади, кўчаларда ҳаракатланиш қийинлашди. Бундай об-ҳаво шароити йўл-транспорт ҳодисаларининг кўпайишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчиларга ноқулай об-ҳаво шароитида эҳтиёткорлик чораларини кучайтириш лозимлиги ҳақида мурожаат йўллади.

Қайд этилишича, республика ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, қор ёқиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкин.

Шуни инобатга олган ҳолда, Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида, айниқса, довон йўлларида ҳаракатланишда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишни, техник носоз транспорт воситаларидан фойдаланмасликни, зарурат бўлмаганда тунги вақтларда ҳаракатланмасликни, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишни, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишни сўраган.

Суннатилла Абдуллаев

1 808 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling