Қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш мўлжалланмоқда.

Муҳокама учун эълон қилинган қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ–2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилади:

66-1-моддасининг (Ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш) биринчи қисмида:

“109-моддасида (қасддан баданга енгил шикаст етказиш)” деган сўзлар чиқариб ташланади;

“140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида” деган сўзлар “140-моддасининг иккинчи қисмида” деган сўзлар билан алмаштирилади;

109-модда (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) чиқариб ташланади;

140-моддасининг (Ҳақорат қилиш) биринчи қисми (Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса) чиқариб ташланади.

1 832 Ko'rishlar

5
Leave a Reply

avatar
3 Fikrlar
2 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
4 xabar muallifi
ЗоолушкаLionLionMuxammad So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
Muxammad
Mexmon
Muxammad

Bolarkanu xaqiqat gapyoooooooooooooooo endi xayot bowlanadi

Lion
Mexmon
Lion

Qanaqa xayot. Tushunmadim jinoyatlarmi

Lion
Mexmon
Lion

Ursa bo’laveradi pulini bersang bo’ldi daganimi bu loyixa

Lion
Mexmon
Lion

Yaxshimas bu jinoyatlar ko’payib ketadi

Зоолушка
Mexmon
Зоолушка

Тугри этас