Футбол. Ўзбекистон олимпия жамоаси Хитойни мағлубиятга учратди

Таиландда бўлиб ўтаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичида иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон олимпия жамоаси ушбу турда Хитойга қарши майдонга тушди ва ишончли ғалабага эришди.

Учрашув тўлиғича футболчиларимиз устунлиги остида ўтди. Бой берилган бир қатор имкониятлардан сўнг биринчи бўлим охирида ҳисоб очилди. Рақиб футболчилари ўз жарима майдончаси ичида қўполлик қилди ва белгиланган пеналтидан Ислом Қобилов аниқ зарба йўллади — 1:0.

Иккинчи бўлим ҳам биринчиси сингари ўтди. Хитойлик футболчилар айтарли қаршилик қила олмаган ўйинда футболчиларимиз аниқ зарба йўллашда қийинчиликка дуч келишди. Жумладан яна бир пеналтини Қобилов голга айлантира олмади.

Иккинчи гол эса захирадан майдонга тушган Нурилло Тўхтасинов томонидан киритилди. Шу тариқа Друлович шогирдлари 4 очко жамғариб, гуруҳдан чиқиш имкониятини яхшилаб олди.

U-23 Осиё чемпионати
«С» гуруҳи, 2-тур.
Хитой — Ўзбекистон — 0:2 (1:0, 1:0).
Голлар: Ислом Қобилов 45+2 пенальти, — 0:1. Нурилло Тўхтасинов 80, — 0:2.
Хитой ОТЖ: 12.Чен Веи, 3.Хуанг Зенгю, 4.Веи Зен, 5.Зу Ченжие, 6.Хуаг Конг (21.Занг Лингфенг, 59), 7.Янг Лию, 8.Дуан Лию, 10.Ху Жингханг, 11.Чен Бинбин, 14.Зао Жиафей, 15.Фенг Босуан.
Ўзбекистон ОТЖ: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов (11.Миржаҳон Мираҳмадов, 86), 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров (8.Нурилло Тўхтасинов, 76).
Огоҳлантиришлар: Илҳом Алижонов 23, Хуаг Конг 69.

263 Ko'rishlar

1
Leave a Reply

avatar
0 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
0 xabar muallifi
So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling