UFC раҳбари ўғрини калтаклагани учун ишдан ҳайдалган аёлга иш таклиф қилди

Гавайя оролларида ўғрининг таъзирини берган дўкон сотувчиси Саммер Тапаса-Сатараки UFC жангларидан бирига таклиф олди.

«Радио Sputnik»нинг ёзишича, ташкилот раҳбари Дана Уайт «Instagram»даги ўзининг саҳифасида аёл билан учрашиб, унга Конор Макгрегор ва Дональд Серроне ўртасида ўтказиладиган жангга таклифнома бермоқчи эканлигини маълум қилди.

Аввалроқ тармоқда ўғри билан олишаётган аёл акс этган видео пайдо бўлганди. Бунинг оқибатида аёлни муштлашгани учун ишдан бўшатишди.

«У менда ишлашини хоҳлайман», – деб ёзади UFC раҳбари.

388 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling