МакГрегор Серронега қарши жангдан қанча пул топиши маълум

Xабарингиз бор, жорий йилнинг 18 январь кунида Лас-Вегасда UFC 246 мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу кечанинг марказий жанги Конор МакГрегор ҳамда Доналд Серроне жанги бўлади. Мусобақа ҳомийси Reebok маблағлари, пулли трансляциялардан тушадиган маблағлар фоизи ҳисобга олинмаса Конор ушбу жангдан 5 млн доллар ишлаб топади, унинг рақиби Серроне эса 3 млн доллар олади. Эслатиб ўтамиз, МакГрегор Ҳабиб Нурмагомедовга қарши жангда 3 млн доллар, Доналд эса Жастин Гетжига билан бўлган жангдан 195 минг доллар топган

139 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling