Бош вазир айрим газчи ва МИБчиларни газни талон-торож қилишда шерик бўлаётганини айтди

Бугун, 11 январь куни Бош вазир Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири кун.уз маълумотига таяниб хабар қилди.

Йиғилишда газ ва электр энергиясига зарар етказаётганлар, уларни талон-торож қилаётганлар хусусида гапирилди. Арипов республиканинг айрим ҳудудларида газ ва электр энергиясини ўғирлаётган корхоналарни номма-ном санаб берган. Улар асосан оҳак, мой, ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналардир.

«Нима, ўша ердаги газчилар билмайдими буни? Ёки Мажбурий ижро бюроси ходимлари қаерга қараяпти? Шерик-да! Шерик! Шунча пуллик газни бир кунда ўғирлаб бўлмайди-ку!», — деди Бош вазир.

Шунингдек, бунадй ишларнинг содир бўлишига соҳага адашиб келиб қолган нопок инсонлар сабаб бўлаётгани таъкидланди. Улар бу ишларга шериклиги, ёки ўғирланишга шароит яратиб берилгани айтилди.

Йиғилишда газ ва электр энергиядан ноқонуний фойдаланиб зарар етказаётган истеъмолчиларни мунтазам ОАВда кўрсатиб бориш бўйича ҳудуд раҳбарларига топшириқ берилди.

1 329 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling