Шавкат Мирзиёев Эронда содир бўлган воқеа муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннининг Теҳрон шаҳри яқинида содир бўлган воқеа муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Теҳрон шаҳри яқинида Украинанинг йўловчи самолёти қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Украина ва Эрон Президентларига ҳамдардлик мактублари йўллади.

Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди», — дейилади Президент матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарда.

294 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling