АҚШ ва Эрон урушидан Ўзбекистонга зарар борми?

Сўнгги кунларнинг энг шов-шувли ва таҳликали хабарларидан бири АҚШ ва Эрон ўртасида уруш очилиши ҳақидаги янгиликлардир. Хўш, бундан Ўзбекистонга қандай зарар бўлиши мумкин?

Уруш хавфи

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг юқори мартабали мансабдори Қосим Сулаймонийни ўлдирган. Бу эса икки мамлакат ўртасидаги таранг муносабатларни янада мураккаблаштирган.

Расмий Теҳрон марҳум генералнинг қотилларидан қасос олишини айтган. Шу орқали Эрон қуролли кучлари АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаларига авиаҳужум қилган. Бундан ташқари, Эрон атом келишувидан чиққанини ҳам расман эълон қилган.

Ўзбекистонга таъсири

Ушбу таранг ҳолат туфайли дунё бўйича нефть нархи ошишни бошлаган. Бу эса кўплаб давлатларнинг иқтисодиётига салбий таъсир қилади, жумладан, Ўзбекистонга ҳам. Биринчи навбатда бензин нархи ошиши мумкин.

Бундан ташқари, Эрондаги Чобаҳор бандаргоҳи ҳам хавфли ҳудудга айланади. Ўзбекистон эса катта темир йўл орқали шу бандаргоҳга ва кейинроқ очиқ денгизга чиқиб, савдони ривожлантиришни режалаштираётган эди.

Уруш оқибатлари

Кеча Эрон АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилган. Бугун тонгда эса Эрондан учиб ўтаётган Украина самолёти ҳалокатга учраган. Самолёт йўловчиларининг аксариятини эронлик фуқаролар ташкил қилган.

Трамп тақдири

АҚШ президенти Дональд Трамнинг карьераси мана шу уруш сабабли хавф остида қолиши мумкин. Трамп мансабини суиистеъмол қилгани ва Конгресс ишига тўсқинлик қилгани учун АҚШ сенати қуйи парламенти 2019 йил декабрда унга импичмент эълон қилганди.

Шу ойда Сенат бу импичментни кўриб чиқади. Агар маъқулласа, Трамп президентлик лавозимидан муддатидан олдин четлатилади.

9 232 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling