Ана холос! 22 нафар актриса уятсиз фильмларда суратга тушишга мажбурланган

Калифорния суди 2 январь куни Сан-Диегодаги Girls Do Porn студиясига 22 нафар америкалик аёлга 12,7 миллион доллар миқдорида товон пули тўлаш мажбуриятини юклади, дея хабар бермоқда Meduza. Vice’нинг ёзишича, студия бу аёлларни алдов ва қўрқитиш йўли билан порнофильмларда суратга тушишга мажбурлаган. Суд қарорида айтилишича, аёллар 297 минг доллардан 547 минг долларгача бўлган миқдорда компенсация пули олиши керак. Максимал миқдордаги товон пули (547 минг доллардан) етти нафар аёлга берилади. Бу ҳақда «Дарё» нашри ёзмоқда.

Аёллар Girls Do Porn билан илк бор 17—22 ёш оралиғида алоқага чиққан. Улар моделлар ишга олиниши ҳақидаги эълонлар орқали студия билан ҳамкорлик қила бошлаган. Аёллар АҚШнинг турли штатларидан Сан-Диегога олиб келинган. Уларнинг ҳар бири билан суратга олиш бўйича шартнома тузилган, бироқ, даъвогарларнинг таъкидлашича, уларнинг айримларига шартномани имзолашдан аввал алкогол ва наркотиклар таклиф қилинган, бошқаларига эса, улар шартномани имзолашни рад этганида, таҳдид қилинган.

Даъвогар аёлларнинг таъкидлашича, студия ходимлари уларни алдаган ва чалғитган. Компания бу аёллар иштирокидаги фильмларни интернетга чиқармасликка, фильмлар фақат бошқа мамлакатларда яшайдиган коллексионерлар орасида ДВДда тарқатилишига ваъда берган. Шунингдек, аёлларга уларнинг шахслари ошкор этилмаслиги ҳам айтилган. Аслида эса, Vice’нинг ёзишича, студия олинган фильмларни энг йирик порносайтларга чиқарган — аксарият фильмлар миллионлаб марта кўрилган. Аёлларнинг исм-шарифлари эса видео остидаги комментларда, шунингдек, доксингга (инсон ҳақидаги махфий маълумотларни ошкор этишга) бағишланган сайтларда эълон қилинган. Суднинг фикрича, Girls Do Porn аёлларнинг ҳақиқий исмларини ошкор этишда, хусусан, уларнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларига ҳаволаларни эълон қилишда қатнашган.

Фильмлар эълон қилингач, аёллар таъқибга учраган. The Washington Post’нинг ёзишича, бу аёллар иштирокидаги порнороликлар уларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари, қаллиқлари, мураббийлар ва руҳонийларига юборилган. Шундан сўнг бу аёллар АҚШнинг бошқа ҳудудларига кўчиб ўтишга, исмларини ўзгартиришга мажбур бўлган. Видеолар тарқалгач, камида бир аёлнинг оиласи у билан мулоқот қилишдан бош тортган. Айрим жабрланувчилар ўз жонига қасд қилишга ҳам уринган.

Судда чиқиш қиларкан, Girls Do Porn компанияси вакиллари бу аёллар катталар учун мўлжалланган фильмларда суратга тушишини олдиндан билгани ва видеороликларни тарқатишга рухсат берувчи шартномаларга қўл қўйганини таъкидлаган. Суд бу иддаони рад этиб, аёлларга шартномаларни ўқиб чиқиш учун вақт берилмаганини кўрсатиб ўтган. Судья компания асосланган шартномаларни ҳақиқий эмас, деб топган.

Судда 22 аёлнинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат Эдвард Чапиннинг сўзларига кўра, мижозлари суд жараёни натижасидан мамнун. «Улар 12,7 миллион доллар учун хурсанд бўлаётгани йўқ. Уларни қувонтираётган жиҳат — суд бу аёлларни ҳимоя қилди, уларнинг даъволари ва кечмишларини тан олди. Ва ниҳоят бу аёллар кимдир уларнинг дардини эшитганини ҳис қилди, чунки улар уялаётган эди, одамлар уларнинг устидан кулиб, таъқиб қилаётганди», — деди адвокат The Washington Post билан суҳбатда.

Суд қарорига кўра, Girls Do Porn даъвогарларга улар иштирокидаги барча фото ва видеоларни, шунингдек, ушбу материаллар учун муаллифлик ҳуқуқларини қайтариб бериши лозим. Фильмларнинг аксарияти ҳамон интернетда очиқ фойдаланувда турибди, бироқ Pornhub 2019 йил октябридаёқ роликларни ўчириб ташлаганини билдирган эди.

АҚШ Федерал тергов бюроси Girls Do Porn студиясига нисбатан алоҳида ўз суриштирувини олиб бормоқда. 2019 йил октябрида компания эгаларидан бири 37 ёшли Метю Исаак Вольф ва 31 ёшли порноактёр Рубен Андре Гарсиа қўлга олинган. Улар одам савдосида айбланмоқда. Компаниянинг яна бир эгаси — 37 ёшли Майкл Жеймс Пратт эса АҚШдан чиқиб кетган. Уларнинг бари умрбод қамоққа ҳукм қилиниши мумкин.

1 925 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling