Instagramдаги битта пости учун миллион доллар оладиган юлдузни биласизми?

Buzz Bingo компанияси 2019 йилда Instagram ижтимоий тармоғида энг кўп пул топган юлдузлар рўйхатини тузиб чиқди.

Унга кўра, 2019 йилда Instagram саҳифаси орқали 38,2 млн фунт стерлинг ишлаб топган Криштиану Роналду етакчилик қилмоқда. Роналдунинг ҳар бир реклама пости учун 780 минг фунт стерлинг (1 миллион АҚШ долларидан кўпроқ) атрофида пул тўланади.

Лионель Месси – 2019 йилда Instagram орқали даромади 18,7 млн фунт стерлинг, 1 дона реклама постининг нархи 518 минг фунт стерлинг атрофида.

Кейинги ўринларда супермодел Кендалл Женнер – 12,7 млн фунт стерлинг билан, унинг синглиси Кайли Женнер, футболчилар Дэвид Бекхэм, Неймар, Златан Иброҳимович, Рональдиньо ва қўшиқчи Селена Гомеслар ҳам жой олган.

4 594 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling