Ҳабиб Нурмагомедов 100 минг долларга сотган футболка Отабек Умаровнинг клубида эканлиги маълум бўлди

Ҳабиб Нурмагомедов ва Дастин Порье ўртасидаги жангда америкалик спортчи кийган, кейинчалик (сентябрь ойида) кимошди савдосида 100 минг долларга сотилган футболка Тошкентда эканлиги маълум бўлди.

Ҳабиб жангдан сўнг рақибидан қабул қилиб олган футболкани 100 минг долларга сотганини Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилганди. У бундан тушган маблағни эса Порьега тегишли The Good Fight Foundation жамғармасига ўтказишини айтган.

Russia Today’нинг хабар қилишича, мазкур либос айни дамда Тошкентдаги BeFit машғулот залида сақланмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон MMA ассосиацияси раҳбари Отабек Умаров нашрга берган интервьюсида таъкидлаб ўтган.

«Бизга бу футболкани совға қилишди. Мен бу футболканинг жойи шу ерда, яъни нафақат ҳаваскор, балки профессионаллар шуғулланадиган жойда бўлиши керак деган қарорга келдим», — дейди Отабек Умаров.

Бу футболкани айнан ким совға қилгани номаълум. Ҳабиб Нурмагомедов бошчилигидаги гуруҳ Тошкентга келган вақтда бу футболкани совға тариқасида тақдим этилгани таъкидлаган MMA ассоциацияси раҳбари. Умаровнинг Russia Today’га берган интервьюсида таъкидланишича, уни совға қилган одам исми сир бўлиб қолишини истаган.

2 453 Ko'rishlar

1
Leave a Reply

avatar
0 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
0 xabar muallifi
So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling