Макгрегор жангининг чипталари бир кунда сотилиб кетди

Аралаш жанглар бўйича эски чемпион Конор Макгрегор октагонга қайтмоқда. Ирландиялик 2020 йилнинг 18 январь куни  Лас-Вегасда америкалик Дональд Серроне билан тўқнашади.

Инсайдер Кевин Лойл ёзишича, UFCнинг мана шу жанг учун чиқарилган чипталари бир кун ичида сотилиб кетган. Тушган пул — 10 млн. доллар!

Конор Макгрегор UFC доирасидаги 25 та жангидан 21 тасида рақибларини ер тишлатган. 2018 йилнинг 6 октябридан бери эса «таътилда» — ўша куни ўзи Ҳабиб Нурмагомедовдан қақшатқич мағлубиятга учраганди.

3 209 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling