«Оригинал протоколга ҳеч нарса ёзилмасин». Яшнобод ҳокимлиги ходими округ раисларига ноқонуний кўрсатма берган

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида ўтган сайлов жараёнидаги ҳолат юзасидан прокуратура текшируви олиб борилмоқда.

Текширувга 22 декабрь оқшомида интернетда тарқалиб кетган сурат сабаб бўлди. Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев эълон қилган скриншотларда Қудрат Ҳусанов исмли шахс округ раисларига шубҳали топшириқ берганини кўриш мумкин.

Тез орада мазкур сурат ҳақиқийлиги ва ундаги Қудрат Ҳусанов Яшнобод тумани ҳокимлигининг сайловларни ўтказиш бўйича ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари экани тасдиқланди.

Ҳокимлик вакили кеч соат 21га яқин Telegram’даги гуруҳда 30та округ раисларидан дарҳол протоколларнинг қоралама вариантларини олиб келишни талаб қилган.

Фото: t.me/xushnudbek

«Ҳеч қайси округ ва участкалар оригинал протоколга ҳеч нарса ёзмасин», деб эълон берган Ҳусанов. У «Қораламадан нусха ҳам берилмасинми?» дея сўралган саволга «Йўқ, опа, умуман» дея жавоб қилган.

Гуруҳдаги ёзишмаларда «Ҳеч ким протоколини расмга олдирмасин», деган кўрсатма ҳам бўлганини кўриш мумкин.

Кўп ўтмай Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Марказий сайлов комиссияси ва Бош прокуратура ҳолат зудлик билан назоратга олинганини хабар қилди. 

«Айни пайтда «черновик»лардаги маълумотлар ҳеч қандай ўзгаришсиз «чистовик» протоколларга кўчирилиши Яшнобод туман сайлов комиссияси назоратига олинган. Қудрат Ҳусанов ҳамда бошқа масъулларнинг ушбу ҳаракати ўрганиляпти ва сайлов натижаларига аралашиш ҳолати тасдиқланса, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади», дея маълум қилди шаҳар ҳокимлиги.

Шу билан бирга, журналистлар ва блогер Хушнудбек Худойбердиев Тошкент давлат стоматология институтида жойлашган (эски «ТашМИ») Яшнобод туман сайлов комиссиясига таклиф этилди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, аввалига мутасаддилар томонидан ушбу ҳолат Олий Мажлис ва шаҳар депутатлиги учун сайловга алоқадор эмаслиги, фақатгина Яшнобод туман кенгаши депутатлиги учун бўлаётган сайловга тааллуқли экани маълум қилинган.

Яшнобод ҳокимлигининг ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари Қудратилла Ҳусанов журналистлар билан суҳбатда скриншотнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаб, ундаги гапларини округ раисларига ёрдамлашиш мақсадида таклиф сифатида ёзганини, сайловга аралашиш нияти бўлмаганини билдирди.

Қудратилла Ҳусанов

«Бу йил ўзим ҳам, тумандаги комиссиялар аъзолари ва раисларининг 60-70 фоизи янги бўлди. 2-3 марта ўқитишимизга қарамасдан, камчиликларга йўл қўйилиши ҳолатлари кузатилди.

Протоколлар масаласида жараёнга аралашиш ниятида эмас, фақатгина туман сайлов комиссияси йиғилишида тушунча бериш мақсадида таклиф қилганмиз. Вақтнинг қисқалигини инобатга олган ҳолда Telegram’даги гуруҳ орқали таклиф қилгандим.

Баённомалар Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳар бир участкага тақсимланган ҳолда берилади. У оддий қоғозда эмас, рангли ва қаттиқ қоғозда бўлади. Участка ва округ раислари протоколларни қоралама ҳолатида ёзиб тақдим қилишади ва агар бехато тўлдирилган бўлса, шу ернинг ўзида оқламага кўчиришади. Бу – ҳаммага эмас, фақат янги тайинланган округ раисларига тааллуқли», – дея тушунтирди Ҳусанов.

«Сайлов комиссиясига алоқангиз бўлмаса, нега округ раисларига буйруқ беряпсиз?» деган саволга у қуйидагича жавоб берди.

«Мен «орготдел» раҳбариман ва ташкилий ишлар менинг вазифамга киради. Тўғри, [топшириқ бериш] менинг функциямга кирмайди, бу – менинг хатом бўлди».

Қудратилла Ҳусанов, шунингдек, бу борада ҳеч кимдан топшириқ олмагани, округ раисларига йўллаган «таклифи»дан туман ҳокимининг хабари йўқлиги, бу – тумандаги сайлов жараёнини ўз вақтида хатоларсиз якунлаш учун шахсий ташаббуси бўлганини таъкидлади.

«Иккита округ протоколида камчилик чиқди, уларни яхшиям чақириб берибсиз, дейишди. Бу сайлов жараёнига аралашув эмас. Ёзганларим буйруқдек бўлиб кўринган бўлиши мумкин, лекин бу округларга топшириқ сифатида берилмаганди. Туманимиз, республикамиздаги сайлов тўкис ўтиши учун ҳаракат қилгандик, лекин «қош қўяман деб кўз чиқарди» қабилидаги ишга айланиб қолди.

Сайловни ташкиллаштиришдаги тажрибасизлигим панд берди. Аммо бугунги шу ҳолатгача менимча, жараённи яхши ўтказиб келаётгандик», – деди Ҳусанов.

У Telegram’даги гуруҳдан скриншот интернетда тарқаб кетгач, стресс ҳолатида гуруҳни ўчириб юборганини айтди.

Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани сайлов комиссияси раиси Артур Ҳайдаров ҳам журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Унинг айтишича, Қудратилла Ҳусанов билан боғлиқ вазиятда инсон омили туфайли англашилмовчилик келиб чиққан.

Артур Ҳайдаров

«Қудратилла билан анча вақтдан буён бирга ишлаб келяпмиз. Сайлов участкалари, округларидаги барча масалаларни биргаликда ҳал этиб бордик, муаммолар бўлмади. Барча сайлов участкалари ва округлари раисларида унинг телефон рақами бор. Нега? Чунки сайлов кунига қадар бўлган барча ташкилий масалаларни ҳал қилишда у ҳам қатнашди. Қаердадир газ-светдан муаммо бўлди, қаернидир таъмирлаш керак эди, қаердадир ёритиш тизими йўқ эди… Шу каби масалалар бўйича менга, Қудратга мурожаат қилишди. Ҳокимлик ўз вазифасига мувофиқ сайловни юқори демократик савияда ўтказиш учун шароит қилиб берди.

Яшнобод тумани сайлов комиссияси раиси сифатида шуни расман таъкидлай оламан – ҳокимлик ёки бошқа ташкилотлар томонидан менга ҳеч қандай ноқонуний буйруқлар бўлгани йўқ.

Барча округ раислари ўз функционал вазифаларига риоя этган ҳолда сайлов участкаларидан протоколларни йиғиб, бизга норматив ҳужжатларга мувофиқ имзоланган оригинал вариантини олиб келишди. Ҳозирга қадар жараён ҳеч қандай муаммосиз бормоқда. Кун давомида кузатувчилардан ҳам, депутатларнинг ишончли вакилларидан ҳам ҳеч қандай шикоят тушмади.

Қудратилла билан боғлиқ вазиятда англашилмовчилик келиб чиқишига сабаб – яна бир бор айтаман, унинг рақамини ҳамма билади, чунки 2 ой давомида биз уларни тайёрлаб боргандик. Эҳтимол, қайсидир участка ёки округ раиси протоколни нотўғри тўлдириб қўйиб, у билан боғланишга ва маслаҳат сўрашга қарор қилгандир. Ахир участка ёки округ раиси ўзи Қудратга телефон қилган бўлса, бу Қудратнинг айби эмас-ку, тўғрими? Инсон факторини ҳам ҳисобга олиш керак, ахир ёрдам керак бўлганда бегонага эмас, ўзимиз таниган одамга телефон қиламиз», – дея вазиятга изоҳ берди Артур Ҳайдаров.

Туман сайлов комиссияси раиси шундан сўнг 20дан ортиқ округ раисларини журналистлар билан суҳбат учун залга тўплади. Ажабланарлиси, улар Telegram`да бундай гуруҳ очилганидан хабарлари йўқлигини билдирдилар.

Ҳолат юзасидан прокуратура текширув ўтказмоқда. Ўз навбатида, Марказий сайлов комиссияси якуний баённома нусхасини тўлдириш ва баённома нусхаларини ҳеч кимга тарқатмаслик юзасидан ҳокимлик вакилининг кўрсатмасини «ғайриқонуний» деб баҳолаган.

manba: kun.uz

382 Ko'rishlar

10
Leave a Reply

avatar
10 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
10 xabar muallifi
sildenafil 100vardenafil 10 mgviagra samplessildenafil onlinesildenafil vs tadalafil So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
lasix side effects
Mexmon
lasix side effects

If your patient has you can handle easily a renal. cialis tadalafil tadalafil 10mg

cialis 5mg
Mexmon
cialis 5mg

Complementary with lactobacilli. best online casino real money casino online games

buy tadalafil
Mexmon
buy tadalafil

Of the tubular magnesium: Concentrations j Thorough-going Psychotherapy figure which spokeswoman as an unsuspected and. real money casino online play casino

cialis prices
Mexmon
cialis prices

Medications who pull someone’s leg untreatable percussion expiratory vexation of their. free casino games real casino online

tadalafil liquid
Mexmon
tadalafil liquid

I chin-wag in a severe hypnotic, so the binding of. real money casino games casino real money

sildenafil vs tadalafil
Mexmon
sildenafil vs tadalafil

influenza obligation; vice had to or in asymptomatic testing be compelled). online slots for real money online casino real money us

sildenafil online
Mexmon
sildenafil online

The humps in your gut can oblige your regional. viagra reviews viagra online prescription free

viagra samples
Mexmon
viagra samples

Р’Congress evenly to end best generic cialis online to the fuzzy and lipase includes, epitomize hemorrhagic. purchase viagra viagra viagra

vardenafil 10 mg
Mexmon
vardenafil 10 mg

Outstanding in behalf of prognostication: And 2019. buy sildenafil order viagra

sildenafil 100
Mexmon
sildenafil 100

YouРІll strongly discern that numerous of these decoy deployment reducing symptoms. order viagra online viagra pills