YouTube’дан энг кўп пул даромад олган влогерлар рейтинги эълон қилинди

YouTube’даги 22.9 миллион обуначиси бўлган, янги чиққан ўйинчоқларни ревю қиладиган “Ryan’s World” канали муаллифи 8 ёшли Ryan Kaji 2019 йилда ўз каналидан $26 миллион ишлаб топди ва 2019 йилда YouTube’дан энг кўп даромад олган блогерга айланди, деб хабар бермоқда CNN.

Forbes нашри ҳисоб-китобларига кўра, 2018 йил 1 июнидан жорий йилнинг шу вақтига қадар энг кўп пул ишлаб топган топ-10 YouTuber’лар жами $162 миллион пул ишлашган (фақатгина YouTube’нинг ўзидан).

Россиялик беш ёшли қизалоқ, Анастасия Радзинская $18 миллион билан учинчи ўринга лойиқ кўрилди. Анастасия Россиянинг жанубида туғилган ва унинг видеолари отаси томонидан хостингга жойлаб борилади. Унинг 7 та каналида жами 107 миллион обуначилар бор ва унинг видеолари 42 миллиард марта кўрилган.

Мавзуга доир: 5 ёшли қизалоқ Youtube’да ойига қандай қилиб 500000$ топмоқда?

YouTube келаси йилдан бошлаб болалар контентида шахсийлаштирилган рекламалар тўхталишини маълум қилган. Видеохостинг болаларга мўлжалланган рекламалар тўғрисидаги қонунни бузганликда айблангани ва бунинг ортидан $170 миллион тўлаганидан кейин бу қарорга келган.

2019 йилда энг кўп даромад қилган YouTuber’лар:

  1. Ryan Kaji, $26 million
  2. Dude Perfect, $20 million
  3. Anastasiya Radzinskaya, $18 million
  4. Rhett and Link, $17.5 million
  5. Jeffree Star, $17 million
  6. Preston, $14 million
  7. PewDiePie(Felix Kjellberg), $13 million
  8. Markiplier (Mark Fischbach), $13 million
  9. DanTDM (Daniel Middleton), $12 million
  10. VanossGaming (Evan Fong), $11.5 million.
2 085 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling