Ана холос! Неймар “Барселона”ни яна судга берди

Бразилиялик футболчи, ПСЖ ҳужумчиси Неймар Каталониянинг “Барселона” клубини яна судга берди.

Неймар “Барселона” жамоасидан кетганидан сўнг клуб унга маошининг бир қисмини шу кунга қадар тўламаган ва футболчи судга мурожаат қилган.

У суд орқали “Барса” билан шартномани узайтиргани учун бонус пуллари ва вақтида тўланмаган маошнинг фоизларини ундириб олмоқчи. Умумий ҳисобда каталонияликларнинг Неймар олдидаги қарзи 3,5 миллион еврони ташкил этади.

Неймар “Барселона”ни мутлақо адолатсизликда айблаб, ПСЖъга ўтиб кетгани учун атайин пуллар берилмаётганини таъкидламоқда.

“Барселона” тегишли пулларни тўлаб беришга ваъда берган, аммо келишувни бузган.

Маълумот учун, жорий мавсумнинг ёз ойида каталонияликлар Неймарни таркибга қўшиб олганида, у даъволарини қайтариб олмоқчи бўлган.

669 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling