+402. Йиллик антирекорд янгиланмоқда, икки бемор вафот этди

2021 йил 29 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 90808 (+402) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
5 нафари Андижон вилоятида,
3 нафари Бухоро вилоятида,
8 нафари Жиззах вилоятида,
6 нафари Қашқадарё вилоятида,
4 нафари Навоий вилоятида,
4 нафари Наманган вилоятида,
69 нафари Самарқанд вилоятида,
6 нафари Сирдарё вилоятида,
6 нафари Сурхондарё вилоятида,
9 нафари Фарғона вилоятида,
6 нафари Хоразм вилоятида,
64 нафари Тошкент вилоятида,

209 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 649 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3092 нафар бемор даволанмоқда.

3 595 Ko'rishlar