2020

Yangi Yil kirib kelmoqda!!!

Наманганда жуда кўп миқдорда яроқсиз дориларнинг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Наманган шаҳар бўлими томонидан вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳар, Истиқбол МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум бўлишича, фуқаро Я.О. А. исмли шахс билан олдиндан тил бириктириб, умумий қиймати 426,5 млн. сўмлик яроқлилик муддатлари ўтган «Coldrex Limon» , «Байкал М»  дори воситаларини ҳамда 356 минг дона дори капсулаларига ўхшаган моддаларни қайта ўтказиш мақсадида танишини ҳовлисида сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Я.О. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

870 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling