2020

Yangi Yil kirib kelmoqda!!!

Ёш ўзбекистонлик қиз ўгай отасининг зўрлагани ва шилқимлиги ҳақида айтиб берди

Зўравонликка учраган ёш қиз “Репост” муҳбирига аононим тарихини айтиб берди.

Гулноза (исми ўзгартирилган)

Мен 6 ёшлигимда отам вафот этган. Бир икки йилдан сўнг онам ўзига бошқа эркак топди ва қайта турмушга чиқди. Дастлаб ҳаммаси яхши эди: у ўйинчоқлар, ширинликлар берар эди, ғамхўрлик қиларди. Мен 10 ёшга тўлганимда ўгай отам мени зўрлади.

Биринчи марта

Ўша куни онам тунги сменада ишлаш учун кетган эди. У шифокор бўлиб ишлайди ва шу сабабдан у тез-тездан уйда бўлмайди.
Мен ухлаётганимда ўгай отам хонага кириб, устимдаги одеялни олди ва мен уйғониб кеттим. Кейин у менинг кийимларимни ечиб, тегажонлик қилишни бошлади. Дастлаб у шунчаки менга яқинлашди кейин оғриқни ҳис қилиб ҳушимни йўқоттим.
Уйғонганимда ҳаммаси тугаган эди ва у ҳаммаси яхши деб такрор-такрор айтаверди. Мен ҳали ёш эдим ва у менга шилқимлик қилганини тушинмапман ўшанда. У шундан кейин бу ҳақда кимгадир айтиб берсам онамда муаммолар бўлиши мумкинлиги билан қўрқитди.

Онам ишонмади

Бундай ҳолат бир неча ойларда бир марта такрорланиб турар эди ва ҳар доим у ўзида бўлмас (маст) эди. У шунчаки келарди, кийимларимни ечиб зўрларди. Жуда оғриқли бўларди, мен бақирардим, лекин хонада менимча овоз ўтказмаслик юқори даражада эди, ёки ҳаммага фарқи йўқ эди. Ҳар доим у онамда муаммолар бўлиши билан ёки уйдан ҳайдаб юбориш, ўлдириш билан қўрқитарди ва шунинг учун мен жим юрардим.
Лекин бир куни мен онамга айтиб беришга аҳд қилдим. Мен ўшанда 15 ёш эдим. У ишонмади, ваҳима кўтариб мени ёлғончига чиқарди. Ўгай отам эса уларни уруштириб қўймоқчи эканлигимни айтиб тухмат ҳам қилди. Мен бу ҳолатларни бошимдан жуда оғриқли ўтказдим, атрофдагилардан узоқлашдим. Ёшим улғайган сайин унга қарши тура оладиган бўлдим. Уйда ёлғиз пайтим эса ундан қочишга уринардим.
Ёшим 18 га тўлгандан кейин мен уйдан кеттим. Ҳозир руҳшуносга боряпман, сабаби бир неча марта жонимга қасд қилмоқчи бўлдим. Мен бошқа инсон билан муносабат ўрната олмаяпман. Мени дўстларим қўллаб-қувватлаб туришибди. Улар бўлмаганда мен аллақачон бу дунёда бўлмаган бўлар эдим. Лекин мен ҳали ҳануз ушбу муаммолардан қандай қутилиш мумкинлигини билмаяпман.

manba: evreday.uz

713 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling