2020

Yangi Yil kirib kelmoqda!!!

Канадада Ўзбекистонлик оила ўз шахсий самолётида ҳалокатга учради

Ўзбекистонлик Отабек ва унинг оиласи 27 ноябр куни ўзларининг олти кишилик хусусий учоғида Торонтодан 200 км шарқда ерлашган Кингстон шаҳрига учиб, манзилга бир километрча қолганида қулаб тушишди. 7 киши вафот этди. Улар орасида 3 нафар бола бўлган. Бу ҳақда Канадада яшаётган колумнистимиз Бахтиёр Шоҳназар хабар бермоқда.

Ҳаво булутли ва жуда кучли шамол эсаётган бўлган. Ҳозирча учоқ нега қулагани сабаби айтилгани йўқ.

«Отабек билан ўтган март ойида Чикагода ўтказилган Наврўз байрамида танишиб, гаплашгандик. Мен унга ўғлим учувчилигини айтсам, «менинг ҳам учоғим бор, Ҳюстондан ўзим учиб келдим» деганди.

Раҳматлик жудаям хайрсевар киши эканлигини эшитгандим.

Учоқ ҳалокатида Отабекнинг хотини, ўғли, қизи ва Торонтода яшовчи қариндоши Аллоҳнинг раҳматига қовушди.

Яқинларига сабр-тоқат беришини, жойллари жаннатда бўлишини дуо қилиб қоламиз» деб ёзди Бахтиёр Шоҳназар.

Knopka.ca сайтининг ёзишича, ҳалокатга учраган Piper PA-32R енгил моторли самолётини излаб топишга бир неча соат сарфланди. Самолёт етиб бориш қийин, ботқоқ ерга қулаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Piper PA-32R самолёти АҚШда рўйхатдан ўтказилган, Баттонвил аэропортидан Торонтога йўналган.

2 759 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling