2020

Yangi Yil kirib kelmoqda!!!

«Бу шармандали ҳолат»: Бош вазир газ ва электр муаммоси бўйича видеоселектор ўтказди

28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергоресурслар — газ ва электр энергия билан таъминлашдаги муаммоларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Xabar.uz» сайти хабар берди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда Бош вазир совуқ тушиши билан истеъмолчиларнинг электр энергияси ва газга бўлган талаби кескин ошишини айтиб, ҳали қиш кирмасдан туриб, энергоресурслар таъминотида ўта жиддий муаммолар пайдо бўлгани, метро ва телевидениеда электр энергияси билан юз берган нохуш ҳолатларни кескин танқид қилди.

«Бу шармандали ҳолат, – деди Бош вазир Абдулла Арипов. – Оммавий ахборот воситалари, интернет нашрлар ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақда аҳолининг ҳақли эътирозлари кенг ёритилмоқда. Газ ва электр энергия етказиб берувчилар ўз ишларига масъулият билан қарашмаяпти.

Мутасадди раҳбарлар шунча салбий ҳолатларга бирон марта оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириш ёки асосли жавоб бергани йўқ. Мисол учун, 27 ноябрь куни сутка давомида 110 киловольт кучланишли 144та линияда жами 300 мартадан ортиқ чеклов амалга оширилган. Ушбу линияларда 1 ярим соатдан 5 соатгача чеклов киритилиши қанчалик адолатга тўғри келади?

Бу каби ҳолатлар натижасида аҳоли томонидан нафақат Энергетика вазирлигига нисбатан, балки бутун Ҳукуматга нисбатан эътироз пайдо бўлмоқда. 31 минг 413 та ҳолатда электр энергиядан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган, зарар миқдори эса 22 миллиард сўмни ташкил қилади. Газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари жудаям кўп. Натижада жабрини аҳоли кўряпти».

Бош вазир, шунингдек, белгиланган режа асосида газ истеъмолчиларга етиб бормаганини қоралади. Энергоресурслар тежамкорлигига эътибор берилмаётгани, тушунтириш ишлари самарали бўлмаётганини танқид қилди.

2 953 Ko'rishlar

3
Leave a Reply

avatar
3 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
3 xabar muallifi
ZorroA'zamjonраматуллл So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
раматуллл
Mexmon
раматуллл

Эпласен бошлик булгинг хални кийнамагин э инсон

A'zamjon
Mexmon
A'zamjon

Yana aniq bita kankiret javab yo’q majlis tugagandan keyin xamani esida chiqadi ,Yana karvor gaz yo’q ,elektr yo’q o’rganib ketamz wikilli

Zorro
Mexmon
Zorro

Odamlarni koziga vola vaysap qoyibdida