2020

Yangi Yil kirib kelmoqda!!!

Қишда мактаб ўқувчи қизларига шим кийишга рухсат берилди

Ўзбекистондаги мактабларда қишки ўқиш даврида ўқувчи қизларга ягона мактаб формасига мос классик кўринишдаги шим кийишга рухсат берилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби маълум қилди.

Хабар берилишича, об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида мактаблардаги баъзи ота-оналар қиз фарзандларини таълим муассасасига шим кийиб келишига рухсат бериш бўйича мурожаат билан чиққан.

Вазирлик вакилининг маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги қарори билан тасдиқланган “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига мувофиқ об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қишки ўқиш даврида ўқувчи қизларга ягона мактаб формасига мос классик кўринишдаги шим кийишга рухсат берилган.

Шаҳноза Тўрамуротова

704 Ko'rishlar

1
Leave a Reply

avatar
1 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
1 xabar muallifi
Hurshid So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
Hurshid
Mexmon
Hurshid

Ro’molga ruhsat yo’qku shimga ruhsat berishibdida???