2020

Yangi Yil kirib kelmoqda!!!

«Айбингни топмагунча қўйиб юбормайман». ЙПХ инспекторига чора кўрилади

2019 йилнинг 26 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда «Айбингни топмагунча қўйиб юбормайман ёхуд замондан ортда қолган ЙПХ ходими» сарлавҳаси билан Тошкент вилояти Паркент тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори ва ҳайдовчи ўртасидаги мулоқот жараёни тасвирланган видеолавҳа тарқалди ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар беришича, мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўрганилиб чиқилган.

Маълум қилинишича, жараёнда Паркент тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сержант  Ж.Абдураҳмонов томонидан бир қатор қўпол камчиликларга йўл қўйилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарор талабларини бузилган. Ҳозирда унга нисбатан Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Якуний хулосага кўра сержантга қонун доирасида тегишли чоралар кўрилади, дейилади ИИББ ахборот хизмати хабарида.

2 554 Ko'rishlar

1
Leave a Reply

avatar
1 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
1 xabar muallifi
Baxti So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
Baxti
Mexmon
Baxti

Xech nima qilinmaydi prosta bu odamlar koz ostida wunaqa qilib qoyiwadi xolos