2020

Yangi Yil kirib kelmoqda!!!

Огоҳ бўлинг! “Ҳалол” гўшт маҳсулотида чўчқа ДНКси аниқланди

Россиянинг Свердловск вилояти Ўрта Уралда фаолият кўрсатаётган дўконларда ўтказилган текширув давомида “ҳалол” маҳсулотлар таркибида чўчқа ДНКси борлиги аниқланди, деб хабар қилди «Российская газета».

Таъкидланишича, текширувни жамоат назорати қўмитаси бошлаган. Ушбу қўмитага “ҳалол” маҳсулотлар сифатидан норози бўлган истеъмолчилар томонидан бир неча марта мурожаатлар келиб тушган.

«Росселхознадзор» Свердловск маркази директори ўринбосари Ирина Топоркованинг сўзларига кўра, рейд давомида оммабоп гўштлар “ҳалол” стандартига мувофиқлиги текширилди.

Хусусан, мутахассислар колбаса, чучвара ва котлет маҳсулотларини текширдилар. Натижада, мутахассислар «ҳалол» гўштда чўчқа ДНКсининг қатор намуналарини топишди.

Шу билан бирга, Челябинск вилояти компанияси сохта маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи бўлди.

Ҳозир мутахассислар ишлаб чиқарувчилар қасддан ҳуқуқбузарликкка йўл қўйганлиги ёки ишлаб чиқариш технологиясига риоя қилмаслик оқибатида юз берганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Шу ўринда, бозорда сохта “ҳалол” гўшт сотган компаниялар 300 минг рублгача жаримага тортилиши мумкин.

2 429 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling