2020

Yangi Yil kirib kelmoqda!!!

Ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармоқчи бўлган ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

Қуйивартовск суди ўйинчоқ тўппонча билан қуролланиб олиб, банкни ўмаришга уринган Ўзбекистон фуқароси устидан ҳукм ўқиди. Ханти-Мансийск автоном округи прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, ўзбекистонликка тўққиз йил колония жазоси берилган.

Идора хабарига кўра, ёш йигит 2019 йилнинг январида маҳаллий банкларнинг бирига қўлида ўйинчоқ тўппонча билан кириб келган ва «қуролни» банк ходимлари ҳамда фуқароларга йўналтириб, пул беришларини талаб қилган.

Ўша куни кассада 3 миллион рублга яқин маблағ, шунингдек, 12,5 минг АҚШ доллари ва 13 мингга яқин евро бўлган. Аммо банк ходими пул турган хонага киришга имкони йўқлигини айтганида, жиноятчи ҳодиса жойидан қочиб кетган.

Ҳуқуқ посбонлари сал ўтмай мақсади катта миқдордаги пулни ўмариш бўлган босқинчини қўлга олганлар. 

Эндиликда суд қарорига кўра, 24 ёшли ўзбекистонлик 8 йил ўн ойлик жазо муддатини оғир тартибдаги колонияда ўтайди.

176 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling