merry christmas

Yangi Yil kirib kelmoqda!!!

Қийнашди, калласини узишди, ёқишди. Россиялик жангчиларнинг Суриядаги ваҳшийлиги

Россиянинг “Новая газета” нашри Суриядаги ваҳший қотилликда қатнашган россияликлардан бирининг шахсини аниқлашган муваффақ бўлди. Ушбу қотиллик тасвири Ютубда намойиш этилган.

Нашрнинг ёзишича, ваҳший қотилликни “Вагнер хусусий ҳарбий компанияси”нинг жангчилари амалга оширган. Улар Башар Асар армиясидан қочган сурияликни ўта шафқатсизлик билан ўлдирган.

“Новая газета” қотилликда қатнашган деб тахмин қилинаётган россиялик ёлланма жангчилардан бири – Станислав Д.нинг паспорт нусхасини эълон қилди. Журналистлар видеотасвирда юзини яширмаган ягона қотилнинг шахсини FindClone сервиси орқали аниқлашга эришишди. Таҳририят қотилнинг фамилиясини билади, бироқ оиласининг хавфсизлиги нуқтаи назаридан ошкор этмади.

Станислав Д. “Вагнер хусусий ҳарбий компанияси”нинг жангчиси экани тасдиқланди. “Новая газета” унинг 2016 йилда ёлланма жангчи бўлиб ишга кириш учун тўлдирган анкетасини топди. Бундан ташқари, Станислав Д. аввал Ставропол ўлкасида йўл-патрул хизматида ишлагани ҳам маълум бўлди. 

Россиялик ёлланма жангчилар томонидан ваҳшиёна ўлдирилган суриялик – 1986 йилда туғилган Муҳаммад Тоҳа Исмоли ал-Абдуллоҳ бўлиб чиқди. У уруш бошлангандан кейин Сурияни тарк этган ва 2017 йилда қайтиб келган. Шундан сўнг ҳукумат армиясига чақирилган ва у ердан қочган.

Даҳшатли қотилликнинг видеотасвири 2017 йилнинг ёзида эълон қилинган. Ноябрь ойида унинг яна учта қисми пайдо бўлди. Видеода ерда ётган Муҳаммаднинг қўлига катта болға билан уришаётгани, сўнг калласи ва қўлларини кесишгани, охирида осиб қўйиб ёқиб юборишгани акс этган. Қотиллик иштирокчилари рус тилида акцентсиз гапирган.  Улар ваҳшийликни хурсандчилик билан, ҳазил-ҳузул билан амалга оширган.

5 484 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling