merry christmas

Yangi Yil kirib kelmoqda!!!

Расман: Генерал-майор Дмитрий Пан қамоққа олинди

Аввалроқ, QALAMPIR.UZ ўз манбаларига таяниб ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони генерал-майор Дмитрий Пан ҳибсга олинганини маълум қилганди. Ўзбекистон Бош прокуратураси собиқ қўмондонга нисбатан очилган жиноий иш юзасидан маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан жорий йилнинг 19 ноябрь куни ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони генерал-майор Дмитрий Панга нисбатан Жиноят кодексининг 301-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Дмитрий Пан Жиноят кодексининг 301-моддаси 1-қисми билан билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, Тошкент ҳарбий судининг ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида “қамоққа олиш” қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев

3 868 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling