2020

Yangi Yil kirib kelmoqda!!!

Наманганда эгизак миноралар қурилади

“MJ Developers” халқаро қурилиш компанияси Namangan Square йирик лойиҳасининг бошланганини эълон қилди. Компания матбуот хизматининг “Дарё”га хабар беришича, минтақадаги биринчи Smart City 18 гектар майдонда Бразилия, Ҳиндистон, БАА, Россия ва бошқа мамлакатларда йирик лойиҳаларни амалга ошириш тажрибасига эга ишлаб чиқарувчи томонидан қурилади.

“Наманган асрлар давомида ҳунармандчилик ва ўзига хос архитектура маркази бўлиб келган. Namangan Square тушунчасини яратишда бизнинг меъморларимиз ва дизайнерларимиз Фарғона водийси ушбу дурдонасининг ажойиб тарихидан илҳом олишди. Ушбу шаҳар Евросиё савдо йўллари чорраҳаларида ташкил этилганидан бери муҳим иқтисодий марказга айланди ва бизнинг лойиҳамиз унинг бизнес фаолияти учун органик қисм ва диққатга сазовор жой бўлиш учун яратилган. Биз 2021 йилда Namangan Square 10000 фуқаронинг уйига айланишини кутмоқдамиз”, — дейди “MJ Developers” ҳаммуассиси Анкит Жалан.

Тахминан 325 000 квадрат метр иш жойлари, турар жойлари ва чакана савдо майдончаларини 10 гектардан ортиқ парк майдонида ноёб ландшафт дизайн билан қуриш режалаштирилган бўлиб, у замонавий ечимларни Наманган боғдорчилигининг қадимий анъаналари билан уйғунлаштиради.

Пухта ўйланган спорт ва ҳордиқ чиқариш муҳити Namangan Square аҳолиси ва меҳмонларига югуриш ва велосипед йўлларидан ташқари воркаут ва скейтинг учун тўлақонли майдонларни, шунингдек, баскетбол, теннис, футзал ва голф машқлари учун майдонларни тақдим этади. Илғор “яшил” технологиялар Namangan Squareʼни энг экологик қулай туманга айлантиради, бу эса уларни кейинчалик шаҳар ва вилоят бўйлаб тарқатишга имкон беради, дейилади хабарда.

Namangan Squareʼнинг асосий безаги ноёб дизайн ва конструкцияли икки бино бўлади. Фарғона водийсидаги ушбу биринчи осмонўпар бинолар, шубҳасиз, вилоятнинг диққатга сазовор жойлари ва унинг энг юқори меъморий тузилмалари рўйхатини тўлдиради.

Namangan Square лойиҳалаштириш 50 миллион квадрат метрдан ортиқроқ архитектура тажрибасига эга дунёга машҳур ҳинд архитектори Ҳафиз Контрактор томонидан амалга оширилди.

4 055 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling