2020

Yangi Yil kirib kelmoqda!!!

Пайғамбаримиз қайси кўнгилхушликларга изн берганлар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларига кўнгилхушлик қилишларига, мубоҳ ҳисобланган дилхушликларга рухсат берар эдилар.

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: “… Ийд куни бир ҳабаш чарм қалқон ва найза билан ўйнаётган эди. Расулуллоҳ менга: “Қўришни ҳоҳлайсанми?”  дедилар. “Ҳа”, дедим. Шунда мени орқаларига турғиздилар. Менинг юзим у зотнинг юзларига тегиб турар эди. Уларга: “Янада гўзалроқ қилинглар, эй Бану Арфида”, дедилар. Малолланган пайтим: “Кифоя қиладими?”, дедилар. “Ҳа”, дедим. У зот: “Унда кет”, дедилар” (Муттафақун алайҳ).

Пайғамбаримиз ҳайитдан бошқа кунларда ҳам аҳлларига мубоҳ кўнгилхушликларни кўришларига рози бўлганлар. Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўтирган эдилар. Бас, шовқин ва болалар овозини эшитдик. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўринларидан турдилар. Бир аёл рақсга тушар, унинг атрофида болалар бор эди. “Эй Оиша! Кел, қарайсан”, дедилар. Келиб, иягимни у зотнинг елкаларига қўйиб у аёлнинг рақсини томоша қилдим. Бир пайт: “Тўйдингми? Тўйдингми?” деб сўрадилар. Мен Расулуллоҳ (алайҳиссалом)нинг ҳузуридаги мартабамни билиш учун “Йўқ”, деб жавоб бердим. Тўсатдан Умар (розияллоҳу анҳу) келиб қолди. Инсонлар у аёлнинг олдидан тарқалиб кетишди. Расулуллоҳ: “Албатта, мен инсон ва жинлардан бўлган шайтонларнинг Умардан қочганини кўряпман”, дедилар. Оиша (розияллоҳу анҳо) айтади: “Кейин мен қайтдим” (Имом Термизий ривояти).

Расулуллоҳ ийд кунида аҳлини жориядан мубоҳ қўшиқларни эшитишларига иқрор қилишлари

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фитр ёки азҳо куни олдимга кирдилар. Ҳузуримда ансор қизларидан иккитаси Буос қўшиқларини айтишар эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)тўшакка ётиб юзларини бурдилар. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) кириб: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурида шайтоннинг найи?!”, деб мени жеркиб бердилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)га юзланиб: “Эй Абу Бакр, иккисини ўз ҳолига қўй. Албатта, ҳар-бир қавмни байрами бўлади. Бу бизнинг байрамимиз”, дедилар. Расулуллоҳ (алайҳиссалом) эътибор бермай қўйган пайтларида иккала қизчага ишора қилдим, улар чиқиб кетишди” (Имом Бухорий ривояти).

Ҳофиз ибн Ҳажар (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Бу ҳадисда бир неча фойдалар бор. Улар:

– аёл кишига мулойим бўлиш;

– аёл кишининг муҳаббатини қозониш;

– байрам кунлари хурсандчиликни зоҳир қилиш дин шиорларидан экани;

– байрам кунларида оила аъзосига ибодат қийинчиликларидан баданга дам берадиган ва нафс хоҳлайдиган турли нарсаларга кенгчилик бериш машруъ экани.

Яна ҳадисдан жория айтган қўшиқни эшитиш жоиз экани олинади. Чунки Расулуллоҳ Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу)га жория айтаётган қўшиқни эшитишни ман қилмадилар. Балки, Абу Бакр Сиддиқни жориянинг қўшиқ айтишини ман қилишдан қайтардилар. Ўша икки жория Оиша онамиз чиқиб кетишга ишора қилгунларича қўшиқ айтишда давом этишди.

Лекин бу фақат фитнадан сақланган ҳоллардагина жоиздир.

Жисмоний машқлар билан шуғулланишлари

Расулуллоҳ инсоният хаёлига келмайдиган даражада ўта тавозули эдилар. У зот суюкли аёллари Оиша онамиз билан мусобақа қилар эдилар.

Мўминларнинг онаси Оиша (розияллоҳу анҳо) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан сафарга чиқадилар. У пайтда Оиша онамиз ёш қиз эдилар. Оиша онамиз айтади: “Мен ҳали семирмаган эдим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларига: “Олдинга юринглар”,  дедилар. Саҳобалар юришди. Сўнгра менга: “Кел, мусобақалашамиз”, дедилар. Мен у зот билан мусобақа қилдим ва югуришда ўзиб кетдим. Кейинчалик яна сафарга чиқдик. Саҳобаларга: “Олдинга юринглар”, дедилар. Сўнгра менга: “Кел, мусобақалашамиз”, дедилар. Мен олдингисини эсимдан чиқариб қўйган ва семирган эдим. Шунда у зотга: “Ё Расулуллоҳ, шу ҳолатимда сиз билан қандай мусобақалашаман?” дедим. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Албатта, мусобақалашасан”, дедилар. Мен мусобақа қилдим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мендан ўзиб кетдилар ва кулиб: “Бу нариги мусобақа билан биру бир”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривояти).

Саъотий (раҳимаҳуллоҳ) айтади: “Бу ҳадисдан аёлга илтифотли бўлиш, чиройли муомала қилиш, хурсандчилик улашиш, унинг билан ҳазил-ҳузул маъносида мусобақалар қилиш жоизлиги олинади. Чунки бу хислатлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг гўзал хулқларидан саналади”.

Аёллари билан сафар қилишлари ва ўзаро фикр алмашишлари

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аҳли аёллари билан бирга сафар қилар, кечалари бирга сайрга чиқар ва ўзаро фикр алмашар эдилар.

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: “Албатта, Пайғамбаримиз сафарга чиқмоқчи бўлсалар аёллари ўртасида қуръа ташлар эдилар. Бир бор қуръа Оиша ва Ҳафса онамиз иккаласига тушди. Шунга кўра Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кеч кирганда Оиша онамиз билан бирга суҳбатлашиб, сайр қилиши керак эди. Ҳафса онамиз Оиша онамизга: “Сиз тунда менинг туямга мининг. Мен сизнинг туянгизга минаман. Сиз ҳам мен ҳам кўрамиз”, деди. Оиша онамиз: “Хўп”, – деб миндилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Оиша онамизнинг туялари олдига келдилар. Унда Ҳафса онамиз бор эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ҳафса онамизга салом бердилар ва бирга кетишди. Оиша онамиз бўлса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни йўқотиб қўйди…”

Бу ҳадисдан киши сафарида аёлини шерик қилиши ва аёл зотига сафарини осонлаштирадиган нарсаларни ҳозирлаб бериши олинади. Бу набавий одоб Ислом жамиятида кўп эрларда йўқ бўлиб кетган. Ҳозирги кунда киши сафарида ҳам, бошқа маҳалда ҳам ўзи “ёлғиз” яшашга ўрганиб қолган. Аёл киши эса кўпинча эридан ажралган ҳолатда ҳаёт кечиради. Бу ҳолат мусулмон оиласига салбий таъсир ўтказади. Оила аъзолари ўртасидаги алоқанинг узилишига, охир-оқибат эру-хотиннинг ажралишига сабаб бўлади.

Мусулмон киши бу борада Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг йўлларидан юрмоғи лозим. Чунки киши аҳли билан бирга сафар қилиши, кечалари бирга сайр этиш ва ўзаро маслаҳатлашишнинг ўртадаги риштанинг мустаҳкамланишига, муҳаббатнинг зиёда бўлишига ва бир-бирини яхши тушунишига катта таъсири бор.

Манба: azon.uz

4 849 Ko'rishlar

1
Leave a Reply

avatar
1 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
1 xabar muallifi
Hasanboy So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
Hasanboy
Mexmon
Hasanboy

Shu yomg’irli kunlarda kochalarimmizda aftomobillar sekin yoldaga odamlarga qarab yurishlariga iltimos biron reklama qoyib bering Namanganliklar kanalimmizga