merry christmas

Yangi Yil kirib kelmoqda!!!

Шавкат Мирзиёев барча ҳокимларни қатъий огоҳлантирди

Барча даражадаги раҳбарлар ва ҳокимлар Конституциянинг 53-моддаси ва “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун талабларига сўзсиз риоя қилишлари шартлиги ҳақида қатъий огоҳлантирилган.

Бу ҳақда президент кеча имзолаган қарорда сўз боради. Унга кўра, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари, объектлар қийматини баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан давлат органлари, шу жумладан, назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан ташаббус билан чиқиш хусусий мулкнинг дахлсизлигини бузиш сифатида баҳоланади. Бундай ишлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

Бош прокуратура хусусий мулкни ҳимоя қилиш устидан назоратни кучайтиради. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш ташаббуси билан чиққанлик учун мансабдор шахсларнинг муқаррар жавобгарлиги жиноий жавобгарликка тортишга қадар оширилади.

3 859 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling