2020

Yangi Yil kirib kelmoqda!!!

Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Нурмагомедов-Чистяков жанги бекор қилинди

Россиялик MMA жангчилари Никита Чистяков ва Умар Нурмагомедов жанги ўтказилмайдиган бўлди. Риа Новостида Чистяковнинг менежери хабар беришича, спортчининг соғлиғи билан боғлиқ муаммо юзага келган.

«Никита Чистяков Умар Нурмагомедов соғлиғидаги муаммолар туфайли жанг ўтказа олмайди. Никита Таиландда машғулот ўтказган бошқа спортчилар каби конъюнктивит эпидемиясидан азият чекмоқда», деди Чистяковнинг менежери.

Никита Чистяков ва Умар Нурмагомедов жанги 23 ноябрь куни Тошкентдаги «Ҳумо» муз саройида ўтказилиши керак эди.

1 639 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling