Паспорт олиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш. Наманган тумани янги давлат хизматлари маркази нима билан фарқланади?

Наманган тумани аҳолиси давлат хизматларини ўз ичига энг яхши сўнги технологик ечимлар ва анъаналарни мужассам этган Марказда олиш имконига эга бўлди. Бу ерда замонавий Давлат хизматлари маркази фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар берди. 

1 200 квадрат метр майдонли бинода Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси, ҳудудий адлия бўлими ҳамда Наманган тумани Давлат хизматлари маркази жойлашган.

Марказ ходимлари туман аҳолисига тезкорлик, қулайлик ва шаффофлик тамойилларига асосланган 80 дан ортиқ давлат хизматларини кўрсатишдан ҳамиша мамнун.

ДХМ ўзидаёқ ФҲДЁ ва Нотариат органлари хизматларини ва фуқаролик паспортини олиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш имкони мавжуд. Ўз бизнесини бошламоқчи бўлган инвесторлар учун эса алоҳида дарчалар ҳар доим ҳуқуқий ёрдам беришга ва зарур хизматлари кўрсатишга тайёр.

Зал бўйлаб ўрнатилган белгилар давлат хизматини олишингиз учун қадамма-қадам йўналтиради. Электрон навбат олиш учун инфокиоск ишлаб турибди. Талонни олиб кутиш залидаги шинам ўриндиқларга жойлашишингиз мумкин. Мониторлар орқали эса навбатингиз келгани ҳақида хабардор қилиб, қайси қабул ойнасига ўтиш кераклиги кўрсатилади.

Янада қулайлик яратиш мақсадида бу ерда болалар ўйингоҳи, она ва бола ҳамда тиббиёт хоналари, кутубхона ҳамда кафе ишлаб турибди. Ташриф буюрувчилар бепул WiFi дан фойдаланиш имконига эга.

Имкониятлари чекланган шахслар учун тегишли аравача ва пандус ўрнатилган. 

736 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling