2020

Yangi Yil kirib kelmoqda!!!

Депутат: “Мен суянган қонунларнинг аҳволини кўриб очиқчасига қўрқишни бошладим”

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Либерал-демократик партиясидан бўлган депутати Расул Кушербаев Ортиқхўжаев иши бўйича муносабат билдирди:

«Айрим ваколатли ва кучли масъулларнинг очиқлик, сўз эркинлигини бўғишга бўлган очиқча қаршилиги, босими, ҳақоратларини эшитиб бу юртда Конституция, қонунлар фақатгина оддий фуқаролар амал қилиши шарт бўлган ҳужжатлар холосми, деган хавотир пайдо бўляпти. Балки оширворгандирман, бироқ бори шу.

Яқинда берган саломим ўрнига «погон»ли бир шахсдан «шакал» сўзини қабул қилиб олганимда мен суянган қонунларнинг аҳволини кўриб очиқчасига қўрқишни бошладим. Қонунларда тақиқланган камситиш, ҳақорат, босим, зўравонлик кабилар айрим мансабдорлар, ҳуқуқни мухофаза қилиши керак бўлганларнинг кундалик ишига айланаяпти. Чунки уларга келганда қонун йўқ.

Қонунларимиз, ишончимиз, иродамиз, давлат раҳбарининг одил ислоҳотларига бўлаётган жавоб учун қўрқяпман.

Болалар ўз оталари ҳар қандай пайтда йўқолиб қолиши, чўкиб кетиши ва уйига қайтмаслигини билмай эшикка қараб кутиб ўтирадиган жамият пайдо бўлиб қолишидан қўрқяпман. Қўрқяпман…»

1 819 Ko'rishlar

3
Leave a Reply

avatar
2 Fikrlar
1 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
3 xabar muallifi
MirzabekakbarAkmal So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling
Akmal
Mexmon
Akmal

Nima deyishga xayronman bilmadim bu vatanda qachon adolat tooarkin

akbar
Mexmon
akbar

axir bu vatan O’zbekiston adolatxam O’zbekcha bo’ladi deputat aka qo’rqma bu vatan amerika emas. kechagina endigina tilga kirgan farzandimga R deginchi desam u menga qarap Y dedi men xursant bo’lip xur vatanda xur yashayma deginchi degandim javobidan qorqip kettim. bola aldamay xali yolg’on gapirishni bilmaydi.

Mirzabek
Mexmon
Mirzabek

Avvala Hurmatli Deputat Rasul Qosherbayev sizga tarbiya bergan ota onayizga ming raxmat shuncha lik xch narsadan qormasdan gapirayotgan ekansiz… Szga oxwaganlar atrofizda kopaysa xar narsani imkoni O’zbek Jadidchilaridan biri Cholpon aytganidek,, Xalq dengizdur» deya bekorga aytib otmagan… Siz shu yoldan qaytmang buni narsalarni tushunib turganlar ham ortizda Xudo ozi qollasin sizni…