Бугун ўйин: Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари учрашувлари статистикаси

Қатарда 2022 йили ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига саралаш босқичи 5-тур доирасида бугун соат 17:00 да Тошкентнинг «Пахтакор» стадионида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари учрашади.

Айни вақтда Ўзбекистон терма жамоаси D гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Ўтказилган уч ўйиндан сўнг мамлакатимиз вакиллари 2 ютуқ, 1 мағлубият, 8-3 тўплар нисбати билан 6 очко жамғаришган. Саудия Арабистони эса 5 очко билан иккинчи ўринда.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўзаро 10 марта майдонга тушишган. Шундан 4 мартасида вакилларимиз, 5 мартасида саудияликлар ғалаба қозонган. 1 марта жамоалар дурангга рози бўлишган. Тўплар нисбати бўйича Саудия Арабистони олдинда: 13-21.

Ўзбекистон МТЖ илк марта Саудия Арабистони билан 1994 йили Япониянинг Хиросима шаҳрида майдонга тушган. Ўшанда вакилларимиз рақибларни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган. Голларни Лебедев, Қосимов ва Шквирин урган.

Сўнгги ўйин эса 2015 йили Австралиянинг Мельбурн шаҳрида ўтказилган. Унда Сардор Рашидовнинг иккита ва Воҳид Шодиевнинг 1 голи ҳисобига миллий терма жамоамиз 3:1 ҳисобида ғалабага эришган.

980 Ko'rishlar

1
Leave a Reply

avatar
0 Fikrlar
0 Mavzuga javoblar
0 A'zolar
 
Ko'pgina javoblar
Eng yangi sharhlar
0 xabar muallifi
So'nggi sharh mualliflari
  Xabarlarga azo bo'lish  
eng yangi Oldingi eng ko'p ovoz berdi
Xabardor qiling