2020

Yangi Yil kirib kelmoqda!!!

Ҳабиб яна фаолиятини якунлаши ҳақида гапирди

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов кутилмаган чиқиш қилди. У фаолиятини қачон ва ким билан жангдан сўнг якунлашига шаъма қилди.

“Очиғини айтганда, келажак учун режалар тузишни ёқтирмайман. Мен ҳамиша ҳаётга реал кўз билан қараганман. Фергюсонга қарши жангга қадар нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Унга қарши жангимга ҳали беш ой бор. Кейин нима бўлишини билмайман, балки ҳеч нима ўзгармас, балки фаолиятимга якун ясарман”, деди Ҳабиб.

Эслатиб ўтамиз, кейинги пайтларда енгил вазнда UFC чемпиони фаолиятини якунлашига тез-тез шаъма қиляпти. У аввалроқ, “Инстаграм” саҳифасида ҳам фаолиятини якунлаши мумкинлигига ишора қилган эди.

1 332 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling