2020

Yangi Yil kirib kelmoqda!!!

«Россия АҚШни “ўн марта” ер билан яксон қилишга қодир»

Россия АҚШни камида “ўн марта” ер билан яксон қилишга қодир, дея ёзади Хитойнинг Sohu нашри. РИА Новости мақолани таржима қилди.

Мақолада қайд этилишича, Россия ўзининг улкан ядровий захиралари туфайли шундай имкониятга эга. Хусусан, Россия ядро қуроли, уларни етказиб бериш воситалари, ядро қуроли учун бошланғич майдонча, жумладан, Ту-160 самолётлари, баллистик ракеталарга эга.

Хитой нашри Россиянинг сув ости “Борей” баллистик ракеталарига алоҳида эътибор қаратган.

Мақола муаллифлари Россия АҚШга нисбатан “ўзини қўпол тутишда” давом этаётгани ва Америка ҳукуматини довдиратиб қўяётганини таъкидлашган.

“Дунёдаги вазият шунақаки, Қўшма штатларнинг таъсири пасаймоқда, ва Россия келажакда ўз устунлигини қайта тиклаши мумкин”, — дея ёзилади мақола матнида.

Таъкидланишича, АҚШ Сурия ва Украинадаги вазият борасидаги зиддият туфайли Россияга “зарба бериши” мумкин эди. Бироқ америкаликларни эҳтимолий жавоб зарбаси тўхтатиб турибди.

Мақола муаллифларининг фикрига кўра, НАТОга аъзо мамлакатлар куч қўллашда жуда эҳтиёткор бўлишлари зарур, зероки бу фалокатга олиб келиши мумкин.

366 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling