2020

Yangi Yil kirib kelmoqda!!!

Энди шубҳали гуруҳлардаги фойдаланувчилар ижтимоий тармоқдан умрбод блокировка қилинмоқда

WhatsApp мессенжери айрим гуруҳларда аъзо бўлган телефон рақамларни умрбод блокировка қилишни бошлади, деб ёзмоқда Wabetainfo.

Нашр ёзишича, “зарарли” аломатлари бўлган гуруҳлар ҳақида шикоятлар келмоқда.

“Қора рўйхат”га тушишни бекор қилиш ҳеч нарсага олиб келмаяпти — WhatsApp блокировка қилинган фойланувчилар хизмат қоидаларини бузган деб жавоб бермоқда.

Сўнгги пайтларда WhatsApp тажовузкорлик, экстремизм, спам ва сохта янгиликларга қарши фаол кураш олиб бормоқда.

Илгари, модерациянинг этарли эмаслиги сабабли бахтсиз ҳодисалар содир бўлган. Масалан, Ҳиндистонда бу йил бир нечта фуқаролар болаларни ўғирлаш ҳақидаги тезкор хабарлар ва ижтимоий тармоқларда тарқатилган миш-мишлар сабабли самосуд қурбони бўлишди.

Ҳозирда WhatsApp ноўрин номлари билан аталган гуруҳларни қандай топаётгани номаълумлигича қолмоқда. Қора рўйхатга тушмаслик учун гуруҳ чатлар номини ўзгартириш ҳуқуқи берилган фойдаланувчилар доирасини чеклаш тавсия этилади.

1 031 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling