ИШИД таркибида жанг қилмоқчи бўлган самарқандлик йигит қўлга олинди

Паст Дарғом туманида туғилган Ф.Э. Сурияга бориб ИШИД таркибида жанг қилмоқчи бўлган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси Файзулла Эгамқулов маълум қилди, дейилади everyday.uz сайтида.

Ф.Э. Россияга ишлашга борган ва ўша ерда хонадошларидан исломий таълим ола бошлаган ҳамда масжидларга бориб намоз ўқишни ҳам ўрганган. 

Бу яхша албатта, дейди прокурорининг катта ёрдамчиси. Лекин кейинчалик у дин ниқоби остида ёвузликни тарғиб қилувчилар чангалига тушиб қолади. “Одноклассники.ру” ижтимоий тармоғида ўз шахсий профилини очади. У ерда эса экстремизм ва ақидапарастлик ғояларини кенг тарғиб қилувчи Abdulloh Zufar, Abu Umar, Iqbol каби жами 29 профиль эгалари билан дўстлашади. Улар Ф.Э.нинг онгини заҳарлаб, унга ҳам конституциявий тузумни ағдариш, бутун дунёда исломий давлат қуриш ғоясини сингдира бошлайди. Ф.Э. ушбу ғояларга шунчалар сингиб кетганидан ҳатто Сурияга бориб ИШИД сафида жанг қилиш истагида ёнади. 

Ҳуқуқ-тартибот органларининг саъй-ҳаракати билан у ўзининг ғаразли мақсадларини амалга оширолмади. Суд ҳукмига кўра, Ф.Э. 5,5 йилга қамалди.

1 411 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling