Хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов автоҳалокат натижасида вафот этди

Хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов 6 ноябрь куни кечаси автоҳалокат натижасида вафот этди. Бу ҳақда журналистнинг жияни Фурқат Рўзметов Фейсбукдаги саҳифасида хабар қилди.

«Бу постни марҳумнинг дўстлари уни сўнгги манзилга жўнатишга кеч қолмасинлар деб ёздим. Манзил: Қўшкўпир тумани Назокат тўйхонаси орқасидаги кўча. Жанозаси 7 ноябр куни бўлади, соати ҳали аниқ эмас» деб ёзган Фурқат Рўзметов.

Давлатназар Рўзметов 1971 йилда туғилган. «Хоразм ёшлари» газетаси мухбири бўлиб ишлаган.

2019 йилнинг 25 октябрь куни Давлатназар Рўзметов Қўшкўпир тумани ҳокимлигида ўтказилган кечки йиғилишда қатнашган. Шундан сўнг, тунда у Хива туманидаги наркология диспансерига олиб кетилган ва эрталаб қўйиб юборилган. 29 октябрь куни эса хизмат вазифасини ўтаётган пайтда, Қўшкўпир тумани ИИБ ходимлари томонидан Урганч шаҳрида ушланган. Қўшкўпир тумани маъмурий суди томонидан 7 суткалик қамоқ жазосига маҳкум қилинган эди.

Журналистнинг қамалишига сабаб қилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этгани билдирилганди.

1 932 Ko'rishlar

Leave a Reply

avatar
  Xabarlarga azo bo'lish  
Xabardor qiling